ҚҚДУда вазир ўринбосари томонидан вебинар дарс ташкиллаштирилди

ҚҚДУда вазир ўринбосари томонидан вебинар дарс ташкиллаштирилди

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ОТМларда ёшларга оид давлат сиёсати, маънавий-маърифий, тарбиявий ва спорт соғломлаштириш, ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялаш йўналишини ривожлантириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий, ёшлар масалалари ва тарбиявий ишлар бўйича барча раҳбар ва масъул ходимлари қатнашди.

Тадбирни ҚҚДУ ректори А.Реймов бошқариб борди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов, вазирликнинг маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи О.Базаровлар қатнашди. 

Жорий йил 31 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашган эди. 

 (https://president.uz/uz/lists/view/3332)Мазкур учрашувда Ю.Абсоатов давлатимиз раҳбарига ОТМлар ва мактабларни ўзаро электрон тарзда улаб, онлайн дарслар ташкил этиш ғоясини илгари сурган эди. 

Мазкур ташаббус Президентимиз томонидан қуллаб-қувватланиб, ҚҚДУда вазир ўринбосари бошчилигида кимё дарси бўйича тест режимида биринчи вебинар дарс ташкиллаштирилди.

Вебинарга Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларнинг кимё фани ўқитувчилари иштирок этишди. Шунингдек, ушбу вебинар дарсни онлайн тарзда ЎзМУ, СамДУ, БухДУ, УрДУнинг тегишли фан ўқитувчилари кузатиб боришди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!