Қозоқ йигитлари «Боку» кафесига ҳужум қилди

Қозоқ йигитлари «Боку» кафесига ҳужум қилди

Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида бир гуруҳ қозоқ миллатига мансуб ёшлар Озарбайжонликларга тегишли Боку кафесини вайрон қилишга уриниб кўришди. Шу йўл билан улар янги йил кечаси Қарағандадаги Қадимий Рим ресторанида ҳалок бўлган 23 ёшли қозоқ йигитнинг ўчини олишга аҳд қилишганди.

Эслатиб ўтамиз, ўшанда ресторанда катта муштлашув юзага келган. Муштлашувда уч нафар арман миллатига мансуб йигитлар ҳам иштирок этган. Уларнинг икки нафари қўлга олинган, бир нафари қочиб кетган. Ҳозирда уни полициячилар қидирмоқда.

Дарвоқе, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари қозоқ йигитларини ўз вақтида тўхтатиб қолишди. Кафе жабр кўрмади.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!