Қозон мактабидаги отишмада ҳалок бўлган ўқувчилар дафн қилинди

Қозон мактабидаги отишмада ҳалок бўлган ўқувчилар дафн қилинди

Бугун Қозон шаҳрида 175-сонли мактабда отишмада қурбон бўлган икки кишининг дафн маросими бўлиб ўтди. Жасадлар эрталаб қариндошларига топширилди.

Татаристон телеканали хабар қилганидек, марҳумларнинг дафн маросимига фақат қариндошлар келишган.

Вафот этган ўқувчилардан бирининг онаси ушбу мактабда татар тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Ҳодиса пайтида аёл ўз ўқувчиларини мактабдан олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлганди.

Иккала ўғил ҳам саккизинчи синфда ўқирди. Улар синфдошлар эдилар.

Фожиа кеча Татаристон пойтахтидаги 175-сонли мактабда содир бўлди. 19 ёшли Илназ Галявиев талабаларга қарата ўт очди. 9 киши ҳалок бўлди – 7 ўқувчи ва 2 мактаб ходими. Яна 20 киши жароҳат олди – 18 нафар бола ва 2 нафар катталар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!