Қозоғистоннинг собиқ муфтийси Абсаттар Дербисали 73 ёшда вафот этди

Қозоғистоннинг собиқ муфтийси Абсаттар Дербисали  73 ёшда вафот этди

Қозоғистоннинг собиқ муфтийси Абсаттар Дербисали вафот этди, деб хабар беради Kazinform. Бу ҳақда бугун Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева маълум қилган.

«Таниқли диншунос, шарқшунос, исломшунос олим Абсаттар ҳожи Дербисалининг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Бу бутун қозоқ маънавияти учун катта йўқотиш. Абсаттар Бағисбайули бутун умрини ахлоқ-одобга бағишлади ва олижаноб динимизнинг ҳақиқий йўлини одамларга етказиш учун беқиёс ишларни амалга оширди. Мамлакатнинг бош муфтийси бўлганида, ҳожи оғамиз билан хизмат юзасидан учрашардим. У ҳар доим ўзининг кенг характери, чуқур билими, ақлли табиати билан маънавият чўққисидан кўзга ташланиб, мамлакатда миллатлараро тотувлик ва динлараро тинчликни ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган. Абсаттар Ҳожи оғамизнинг интеллектуал табиати, унинг Ватанига қилган хизматлари, маънавий асарлари, халқни эътиқод йўлига чорлашдаги доно сўзлари – халқи томонидан битмас-туганмас маънавий бойлик сифатида ҳеч қачон унутилмайди. Марҳумнинг ётган жойи ёруғ бўлсин, охирати обод бўлсин!» – деб ёзди вазир ўзининг Instagram саҳифасида.

Абсаттар Дербисали 73 ёшда эди. У 2000-2013 йилларда Қозоғистон мусулмонлари идорасини бошқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!