Қозоғистоннинг бир неча ҳудудида совуқ об-ҳаво туфайли мактаблар ёпилди

Қозоғистоннинг бир неча ҳудудида совуқ об-ҳаво туфайли мактаблар ёпилди

Нурсултонда биринчи сменада ўқийдиган 0 — 11 синф мактаб ўқувчилари ҳамда 1-2-курсларда таҳсил оладиган коллеж талабалари учун дарслар қолдирилди. Бу ҳақда шаҳар таълим бошқармасига таяниб «Regnum» хабар берди, дейди "darakchi.uz".

Айрим мактабларда иккинчи сменада ўқийдиган 1-2-курс коллеж талабалари ҳамда барча синфдаги мактаб ўқувчиларининг машғулотлари бекор қилинган. Дарсларнинг қолдирилиши об-ҳаво шароити ёмонлашиши билан боғлиқ.

Нурсултон фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига яқин бир неча кун ичида ҳаво ҳарорати -28 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.

Семипалатинск таълим бошқармаси маълумотига кўра, шаҳар мактабларида биринчи сменада ўқийдиган 1 — 9 синф ўқувчиларининг ҳам дарслари бекор қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!