Қозоғистонликлар фамилиясида "Нур" олд қўшимчаси пайдо бўладими?

Қозоғистонликлар фамилиясида "Нур" олд қўшимчаси пайдо бўладими?

Газеталарнинг бирида эндиликда қозоғистонликлар фамилиясига Нур олд қўшимчаси қўшилиши ҳақида хабар эълон қилингач, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу янгиликни қизғин муҳокама қилишга киришиб кетдилар.

Нашр 28 март куни эълон қилган мақолада қуйидагича сўзлар келтирилган:

Индустрия ва рақамли тараққиёт вазирлиги фармойишига кўра, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб қозоғистонликлар фамилиясига шартли равишда Нур олд қўшимчаси қўшилади. Шу тариқа, дейлик Ахметов нур-Ахметов, Иванов - Нур-Иванов, Ким - Нур-Кимга айланади , - дейилади матнда.

Изоҳда айтилишича, Нур префикси бутун дунёда қозоғистонликларнинг муваффақияти ва уларни танитадиган рамзга айланади.

Бу хабар интернет фойдаланувчилари орасида шов-шувларга сабаб бўлгач, Қозоғистон ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги янгиликка изоҳ берди.

Бу ғирт сафсата. Сиз буни аниқ кўриниб турган бир неча хусусиятларга қараб аниқласангиз бўлади. Мисол учун, материалда Индустрия ва рақамли тараққиёт вазирлигига таянишмоқда. Ўзингизга яхши маълумки, бундай идора Қозоғистонда мавжуд эмас. Иккинчидан, иқтибос эгаси кимлиги ҳам кўрсатилмаган. Агар бу фармойиш чиндан мавжуд бўлганида, изоҳни давлат органининг аниқ вакили берган бўларди ва у камида ўз исм-шарифи ва иш жойини айтган бўларди , - дея тушунтирган вазирлик матбуот-котиби Айжан Мусинова.

Аёл шунингдек, материал тагидаги манба сифатида биринчи апрель Щучински кўрсатилгани, бу эса хабар биринчи апрель ҳазили эканлигига ишора қилишини қўшимча қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!