Қозоғистонлик эркак коронавирус туфайли қўғирчоғига уйлана олмади

Қозоғистонлик эркак коронавирус туфайли қўғирчоғига уйлана олмади

Қозоғистонлик бодибилдер Юрий Толочко коронавирус пандемияси туфайли қўғирчоғига уйлана олмади. Бу ҳақда у ўзининг инстаграмдаги аккаунтида маълум қилди.

“Дўстлар, тўй ўтказишни кейинга қолдиришмоқда. Карантин туфайли. Карантин олиб ташланиши билан биз бир неча кун ичида тўй ўтказамиз. Умуман олганда, кайфиятимиз аъло даражада”, деб ёзган эди ўша пайтда Таиландда бўлган Толочко.

Декабрь ойида Толочконинг қўғирчоққа уйланиш нияти маълум бўлди. У ўз севгилига ҳақиқий аёлдек муносабатда бўлишини таъкидлади. Бодибилдер қўғирчоқнинг номидан унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини юритади, у ерда унинг номидан уларнинг муносабатлари ҳақида гапиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!