Қозоғистондан олтин пластиналарни олиб чиқмоқчи бўлган америкалик қўлга олинди

Қозоғистондан олтин пластиналарни олиб чиқмоқчи бўлган америкалик қўлга олинди

Алматидаги «Жетису» божхона станциясида олтин контрабандасига чек қўйилди, деб хабар берди Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати.

«23 июль куни Алмати шаҳридаги халқаро аэропортнинг парвозлар залида Жетису божхона станцияси ходимлари чегара хизмати билан биргаликда «Алмати-Истанбул» рейсида умумий оғирлиги 319 грамм бўлган 10 дона сариқ рангли металл пластина олиб кетмоқчи бўлган АҚШ фуқаросини қўлга олди.

ҚР Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси Марказий божхона лабораторияси томонидан ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, топилган товарлар «тозаланган олтин» эканлиги аниқланган.

Қозоғистон Республикаси Маъмурий жиноят кодексининг 545-моддасида хорижий шахсга нисбатан товарларни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона чегараси орқали ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. Бунинг учун жисмоний шахслардан товар мусодара қилинган ёки мусодара қилинмаган ҳолда ўн беш ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида жарима солинади», — дейилади расмий хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!