Қозоғистондаги террор ортида иккита давлат турибди — журналист

Қозоғистондаги террор ортида иккита давлат турибди — журналист

Қозоғистондаги давлат тўнтаришига уриниш ортида бир қанча давлатларнинг иштироки кўриниб турибди. «Зулмга қарши курашчилар» Украина ва Польша ҳудудидан хотиржам ҳаракат қилмоқдалар. Бу давлатларнинг расмийлари эса айрим тузилмаларнинг «террористик тавсиялари»га кўз юмади.

Қозоғистондаги воқеалар камида икки давлатнинг аралашувга уринишини кўрсатмоқда, деди россиялик журналист Владимир Соловьёв.

Биринчиси - Польша, айнан шу мамлакатдан террорчиларнинг ахборот ҳомийси — Нехта деб номланган тузилма (Белоруссияда канал экстремистик деб тан олинган) ҳаракат қилган. Маълум бўлишича, манба ортида Польша махсус хизматлари турибди.

Нехта кўча жангларини қандай ўтказиш бўйича кўрсатмалар бера бошлаган. Польша расмийлари эса ҳеч қандай муносабат билдирмади. Соловьёвнинг фикрича, бундай тавсиялар берган шахслар террорчиларнинг ахборот ҳомийлари сифатида жавобгарликка тортилиши керак. Энди бу ресурс Россияда тақиқланган ИШИДнинг ахборот ҳомийларидан деярли фарқ қилмайди.

Дарҳол «Зулмга қарши курашчилар» – «Қозоғистон озодлик фронти» пайдо бўлди. Соловьёв ИШИД аъзолари тарқатган хабарлар билан фронтнинг мурожаати услуби ўхшашлигига эътибор қаратишга чақирмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтариши уюштиришга уринишда муҳим роль ўйнаган иккинчи давлат бу Украинадир. Айнан Киев ҳудудида Аблязов (Қозоғистондан собиқ банкир) ишлаган. У гўё тинч намойишларга бевосита раҳбарлик қилган. Соловьёвнинг сўзларига кўра, айнан Аблязов аниқ террорчи гуруҳларнинг ҳомийси ҳисобланади.

Журналистга кўра, Франция Польша ва Украинага қўшилди, бу эса у ерда қочқинлик мақомини олган Аблязовга у ерда бундай ҳаракатларни уюштириш имконини беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!