Қозоғистондаги тартибсизликлар Назарбоевнинг қизи ва куёвини қанча маблағидан айиргани айтилди

Қозоғистондаги тартибсизликлар Назарбоевнинг қизи ва куёвини қанча маблағидан айиргани айтилди

Қозоғистоннинг энг машҳур бизнеслари ортида турган миллиардерларнинг бойлиги сўнгги кунларда мамлакатда кенг тарқалган миллий норозилик намойишлари туфайли анчага камайди.

Тўрт қозоғистонлик миллиардер, жумладан, собиқ президент Назарбоевнинг қизи ва куёви 4 январдан кейин 3 миллиард доллар йўқотди Форбес.

Икки йирик банк – “Каспи” ва “Народний банк” AЖ аксиялари нархи намойишчилар жамоат биноларига ўт қўйиб, Назарбоевнинг ёдгорликларини ағдариб ташлагач, тушиб кетди.

Лондонда жойлашган "Каспи Банк"нинг йирик аксиядори, миллиардер Вячеслав Ким 1,4 миллиард долларга қашшоқлашди, чунки "Каспи" аксиялари нархи 4 январдаги 118 доллардан 6 январда 87 долларга, 30 фоизга тушиб кетди.

Назарбоевнинг қизи Динара Қулибаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаевнинг Лондон фонд биржасида рўйхатга олинган Қозоғистон Халқ банки AЖдаги улушлари қиймати 16 фоизга арзонлашгани сабабли жами 200 миллион доллар йўқотди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!