Қозоғистондаги портлашлар натижасида қурбонлар сони ортмоқда

Қозоғистондаги портлашлар натижасида қурбонлар сони ортмоқда

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис туманидаги ҳарбий қисмда юз берган портлашлар натижасида қурбон бўлганлар сони 2 нафарга етди. Бу ҳақда республика бош вазири Аскар Мамин ҳукумат йиғилишида маълум қилди. 

 

- Афсуски, қурбонлар бор - бир фуқаро ҳамда бир ҳарбий хизматчи. Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик бидираман, - деган Мамин.

 

Унинг сўзларига кўра, барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Элжон Биртановнинг сўзларига кўра, 15 нафар жабрланганлар жонлантириш бўлимида қолмоқда. Тиббий ёрдам сўраб жами 168 киши мурожаат қилган. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатнинг Арис туманидаги ҳарбий қисмнинг қуроллар сақланадиган омборида 24 июнь куни ёнғин чиққан эди. Фавқулодда вазият сабаб ҳукумат бутун шаҳар аҳолисини эвакуация қилишга қарор қилган.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!