Қозоғистонда ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликлар ватанига олиб келинди

Қозоғистонда ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликлар ватанига олиб келинди

Қозоғистонда 20 апрель содир бўлган ЙТҲда вафот этган уч нафар Ўзбекистон фуқаролари ватанига олиб келинди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

2019-йил 20-апрел куни Жамбил вилоятида рўй берган ЙТҲ натижасида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари У.Абдухаликов, А.Калмуратов, Д.Ермекбаева жасадлари қариндошлари томонидан шахси аниқлаштирилиб, Бош консулхона ходимлари томонидан расмийлаштирилганидан сўнг, қариндошлари ҳамроҳлигида 2019-йил 22-апрел куни Жибек Жоли Ғишт Кўприк назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга етказилди , - дейилган хабарда.

Ушбу ЙТҲда жароҳат олган 13 нафар Ўзбекистон фуқаролари ФВВ махсус самолёти билан кеча, 21 апрель куни Ўзбекистонга олиб келинган ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мудҳиш ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларидан тузилган комиссия тузиш ва тезкор чоралар кўришни топширган эди.

Шанба 20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Чимкент Олма-Ота йўлида ичида 49 нафар йўловчи бўлган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 11 киши қурбон бўлган, 29 киши жароҳатланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!