Қозоғистонда вазият оғир: вирус ўз ҳукмини ўтказмоқда

Қозоғистонда вазият оғир: вирус ўз ҳукмини ўтказмоқда

Қозоғистонда бир суткада 22 киши COVIDдан вафот этди, яна 1 500 фуқарода коронавирус аниқланган. Бу ҳақида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бир сутка давомида COVID-19дан вафот этган беморлар сони икки карра ошган, мамлакатни коронавируснинг учинчи тўлқини қамраб олмоқда.

Шунингдек, бугун Алматида коронавируснинг ўта юқумли британча ва жанубий-африканча штаммлар аниқлангани маълум бўлди.

Бир сутка давомида Қозоғистонда 1 485 та COVIDга чалинганлик ҳолатлари аниқланган. Уларнинг тенг ярми Нур-Султон ва Алмати шаҳарларига тўғри келади.

Сал аввал мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма раҳбари Тимур Муратов Қозоғистон пойтахтидаги коронавирус билан боғлиқ вазият 2020 йилнинг ёз фаслидагига ўхшашлигини қайд этган эди.

Пандемия бошлангандан буён Қозоғистонда коронавирусдан 2 980 киши, пневмониядан – 677 (1 август-27 март оралиғидаги маълумотлар) қурбон бўлган. Ковид билан касалланганлар сони 238 785 кишини ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!