Қозоғистонда ўзбекистонликларга хорижга чиқиш учун сохта сертификатлар сотган ҳамшира қўлга олинди

Қозоғистонда ўзбекистонликларга хорижга чиқиш учун сохта сертификатлар сотган ҳамшира қўлга олинди

Маълум қилинишича, тергов давомида ҳамширанинг 2 шериги билан бирга Қозоғистон тиббиёт муассасаларининг маълумотномаларини сохталаштириб, 3–8 минг тенге (тахминан, 75 000 дан 200 000 сўмгача) эвазига сотган.

Таъкидланишича, сохта ҳужжат давлат чегарасини кесиб ўтишга, шунингдек, хорижга чиқишга имкон берган.

«Тергов давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтишга асос бўлган тиббий ҳужжатларни сохталаштирган ва сотган ҳамшира фош қилинди. Ҳозирда Қозоғистон Жиноят кодексининг 385-моддаси билан судгача тергов олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳамширанинг яшаш ва иш жойида олиб борилган тинтувлар давомида олдиндан муҳр босилган ҳолда сотиш учун тайёрланган 1266 та тиббий ҳужжат топилган. Уларга 27,5 минг доллар миқдорида жарима ёки 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Қозоғистонда сохта ҳужжат ишлаб чиқаргани учун 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, ундан фойдаланганлик учун эса 40 кунгача қамоқ жазоси тайинланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!