Қозоғистонда ўртача иш ҳақи қанча?

Қозоғистонда ўртача иш ҳақи қанча?

Қозоғистон Республикаси Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонда бир ишчининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи 230 829 тенгени ташкил этди, деб хабар берди Kazinform интернет нашри.

Таъкидланишича, номинал иш ҳақи индекси 2020 йилнинг мос чорагига нисбатан 115,2%, реал индекс – 107,4% ни ташкил этган.

Тармоқ тузилмасида энг юқори номинал иш ҳақи тоғ-кон саноати ва карер қазиб олиш саноатида қайд этилди – 509,8 минг тенге (ўртача республика кўрсаткичидан 2,2 баравар юқори), молия ва суғурта – 420,8 минг тенге (1,8 баравар), касбий соҳада, илмий ва техник фаолият – 345,7 минг тенге (1,5 баравар), ахборот ва коммуникация соҳасида – 328,1 минг тенге (мос равишда 1,4 баравар). Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларида ўртача ойлик номинал иш ҳақининг паст даражаси қайд этилди – 116,1 минг тенге.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта оператсиялари бўйича ҳисоб-китоб кўра, 1 қозоқ тенгеси 24 сўм 54 тийинга тўғри келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!