Қозоғистонда Сўнгги қўнғироқ байрами 1 июнга кўчирилди

Қозоғистонда Сўнгги қўнғироқ байрами 1 июнга кўчирилди

1 июнь куни Қозоғистон ўқувчилари Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан бирга сўнгги қўнғироқ байрамини ҳам нишонлайди.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлигининг Ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова маълум қилди.

"Бу йилдан бошлаб ўқув йили 31 майда тугайди. 1 июн ёзги таътилнинг бошланиши, “сўнгги қўнғироқ” ҳам шу йерда бўлиб ўтади”, — деди ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.

Қозоғистон мактабларида ўқув йилининг давомийлиги 36 ҳафта.

Шунингдек, 31 май мактаб куни деб ҳисобланиши, бундан ташқари, дарсдан ташқари машғулотлар ҳам ўтказилиши кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!