Қозоғистонда Россия бензини импорти уч ойга тақиқланади

Қозоғистонда Россия бензини импорти уч ойга тақиқланади

25 августдан бошлаб Россиядан Қозоғистонга бензин импорти уч ойга чекланади. Энергетика вазирлигининг тегишли буйруғи 17 август куни «Қозоғистон ҳақиқати» газетаси томонидан эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, тақиқ темир йўл транспорти орқали олиб келинувчи 92- ва 98-бензинга нисбатан қўлланилади. Қозоғистон Энергетика вазирлиги тақиқни Қозоғистон нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ишлаб чиқариладиган бензин профицити билан боғлаган.

Қозоғистонда расмий даражада Россия бензини импортини тақиқлаш ҳақида гап-сўзлар май ойида бошланганди. Бироқ, бу масала мунтазам равишда ортга сурилиб келди. 7 август куни республика энергетика вазири ўринбосари Болат Акчулаков тақиқ август ойида кучга кириши ҳақида маълум қилди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!