Қозоғистонда қор бўронида қолган 38 нафар ўзбекистонликнинг тақдири нима бўлди?

Қозоғистонда қор бўронида қолган 38 нафар ўзбекистонликнинг тақдири нима бўлди?

Ғарбий-Козоғистон вилоятида Россиядан келаётган йўловчи автобусида 38 нафар ўзбекистонлик музлашдан қутқариб қолинди, деб хабар қилади 24.kz.

Қутқарувчиларнинг айтишича, автобусда йўловчи ташиш қоидалари қўпол равишда бузилган, йўловчилар исиниш учун газ плитасидан фойдаланишган.

Бундан ташқари Уральск-Таскала трассасида 57 енгил автомобиль, 5 юк ташкувчи газель да бўлган жами 181 киши, улардан 16 нафари болалар қор бўронидан қутқарилган.

Хабарга кўра, ҳудудда уч кундан буён кучли қор бўрони кузатилмоқда, шамол тезлиги 35 метр секундгача кучайган. Кўплаб автомобиль йўллари ёпилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!