Қозоғистонда минглаб ишчилар хорижий бошлиқларни дўппослади

Қозоғистонда минглаб ишчилар хорижий бошлиқларни дўппослади

Қозоғистоннинг Атирау вилояти чўлида жойлашган Тенгиз посёлкасида 3GI корхонасининг минглаб ишчилар корхонанинг хорижий фуқаролардан иборат раҳбариятига қарши намойишга чиқди, Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

Мингдан ортиқ агрессив кайфиятдаги ишчилар корхонага тегишли бўлган автобуслар ойналарини синдириб, хорижий фуқароларни дўппослашди. Хабарда айтилишига кўра, хорижий пудратчи CCEP компаниясининг бир неча ишчиси жароҳат олган. Жароҳат олганларнинг умумий сони 30 кишига етган.

Ушбу тартибсизликларга логистика бўлими бошлиғи вазифасида ишлаётган ливиялик Эли Дауд (Eli Daoud) исмли фуқаронинг ижтимоий тармоқларда жойлаштирган сурати сабаб бўлган. Шов-шувга сабаб бўлган суратда у қўлида рация ушлаб турибди. Рациянинг антеннаси унинг орқасида турган қозоғистонлик ишчи қизнинг лаблари тўғрисида акс этган.

Айни дамда Тенгиз посёлкаси Қозоғистон энергетика вазирнинг ўринбосари Махамбет Досмухамбетов, Миллий хавфсизлик қўмитаси вакили, полиция ва суд вакиллари йўл олишган.   

Эли Дауд ижтимоий тармоқларда қозоғистонликлардан кечирим сўраб қолдирган видеосини ёзиб қолдирди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!