Қозоғистонда кўчада тиббий ниқоб тақиб юриши мажбурий этиб белгиланди

Қозоғистонда кўчада тиббий ниқоб тақиб юриши мажбурий этиб белгиланди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат фуқароларидан кўчада мажбурий тартибда тиббий ниқоб тақишни сўради, ушбу талабга риоя этмаганлар жаримага тортилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг баёнотига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

«2020 йил 30 июлдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи асосида фуқароларнинг кўчада ва жамоат жойларида тиббий ниқоб тақишга мажбур деб белгиланди. Биз халқаро тажрибани ўрганиб чиқдик, нафақат Қозоғистонда, балки бошқа хориж мамлакатларида ҳам барча ерларда: ёпиқ иншоотларда ҳам, транспортда ҳам, шунингдек, очиқ ҳавода ҳам тиббий ниқоб тақиш касалликдан ҳимоя қилади», – дея таъкидлаган Цой матбуот-анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу талабни бажармаган фуқаро жаримага тортилади. Алексей Цойнинг таъкидлашича, ушбу тартиб мамлакатда касалланишлар сонини камайтириш мақсадида жорий қилинган.

2020 йил 29 июль куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга оид муаммоли масалалар юзасидан йиғилиш ўтказган ва унда давлат комиссиясига карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш орқали икки ҳафтага узайтириш бўйича топшириқ берилганди.

Ундан аввал Қозоғистонда 3 августдан карантин чекловлари енгиллаштирилиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!