Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 87 минг нафардан ошди

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 87 минг нафардан ошди

Сўнгги бир кун ичида Қозоғистонда 1472 киши коронавирусни юқтирган. Улардан 644 киши клиник белгиларсиз ташувчи сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳақда coronavirus2020.kz сайти хабар берди.

Ҳудудлар бўйича (умумий / симптомсиз):

Нур-Султон шаҳри - 226/104

Олмаота шаҳри - 208/107

Чимкент шаҳри - 55/34

Ақмола вилояти - 59/36

Ақтўбе вилояти - 24/13

Олмаота вилояти - 69/46

Атирау вилояти - 64 / 52

Шарқий Қозоғистон вилояти - 211/66

Жамбил вилояти - 52/24

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 79/46

Қарағанди вилояти - 107/25

Қостанай вилояти - 67/19

Қизилўрда вилояти - 54/30

Манғистау вилояти - 44/8

Павлодар вилояти - 65 / 14

Шимолий Қозоғистон вилояти - 65/4

Туркистон вилояти - 23/16

Қозоғистондаги беморларнинг умумий сони 87664 нафарни ташкил қилади.

Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 1177 киши коронавирусдан даволаниб чиқди. Шундай қилиб Қозоғистонда коронавирусдан соғайганлар жами сони – 57815 нафарга етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!