Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 9,5 мингдан ошиб кетди​​​​​​​

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 9,5 мингдан ошиб кетди​​​​​​​

Сўнгги бир кун ичида Қозоғистонда 272 киши коронавирусни юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради coronavirus2020.kz. Ўсиш 2,9 фоизни ташкил этди.

Ҳудудлар бўйича:

Нур-Султон шаҳри — 56 (3,2%)

Қарағанди вилояти — 49 (7,0%)

Олмаота шаҳри — 25 (1,1%)

Ақтўбе вилояти — 22 (7,8%)

Ғарбий Қозоғистон вилояти — 21 (4.4%)

Қизилўрда вилояти — 20 (6,6%)

Чимкент шаҳри — 17 (2.4%)

Туркистон вилояти — 17 (5.0%)

Атирау вилояти — 15 (1.6%)

Олмаота вилояти — 14 (4.6%)

Қостанай вилояти — 5 (3,8%)

Жамбил вилояти — 4 (1,1%)

Ақмола вилояти — 2 (1.4%)

Шимолий Қозоғистон вилояти — 2 (4,1%)

Шарқий Қозоғистон вилояти — 1 (1.4%)

Манғистау вилояти — 1 (0.6%)

Павлодар вилояти — 1 (0,5%)

Айни пайтда мамлакатдаги беморларнинг умумий сони 9576 кишини ташкил қилмоқда.

Ҳозирга қадар 4768 киши соғайган, 37 киши вирус қурбонига айланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!