Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 58 минг нафардан ошди

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 58 минг нафардан ошди

11 июль куни соат 23:59 ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 58 мингдан ошди, деб хабар берди coronavirus2020.kz.

Сўнгги бир кун ичида Қозоғистонда 1798 киши коронавирус юқтирган. Улардан 1061 киши клиник белгиларсиз ташувчи сифатида рўйхатга олинган.

Ҳудудлар бўйича (умумий / симптомсиз):

Нур-Султон шаҳри - 88/40

Олмаота шаҳри - 242/81

Чимкент шаҳри - 137/99

Ақмола вилояти - 38/23

Ақтўбе вилояти - 40/25

Алмати вилояти - 48/29

Атирау вилояти - 269/200

Шарқий Қозоғистон вилояти - 211/150

Жамбил вилояти - 79/64

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 97/43

Қарағанди вилояти - 158/93

Қостанай вилояти - 56/19

Қизилўрда вилояти - 91/33

Манғистау вилояти - 72/67

Павлодар вилояти - 51/6

Шимолий Қозоғистон вилояти - 65/48

Туркистон вилояти - 56/41

Айни дамда мамлакатдаги беморларнинг умумий сони 58 253 кишини ташкил этмоқда. 33 8014 киши вирусдан соғайган бўлса, 264 киши касалликдан вафот этди.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар сони бир неча кундан бери ўзгаргани йўқ, яъни мамлакатда ўлим ҳолати қайд этилмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!