Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар 9 000 нафарга яқинлашди

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар 9 000 нафарга яқинлашди

Қозоғистонда ўтган бир сутка давомида 438 та коронавирус билан зарарланиш ҳолати аниқланди. Шу тариқа жами коронавирус юқтирганлар 8969 нафарга етди ва кунлик ўсиш 5,1 фоизни ташкил қилди.

Қозоғистонда фақатгина учта вилояти Шарқий-Қозоғистон, Павлодар ва Шимолий-Қозоғистонда янги коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилмади.

Бир кечада энг кўп беморлар Олмаота (75), Чимкент (69), Қорағанда вилояти (67) , Нур-Султонда (56) аниқланган.

Ҳозиргача беморларнинг 4515 нафари соғайган ва 35 нафари вафот этган.

Эслатиб ўтамизЈ Қозоғистонда карантин чекловлари юмшатила бошланганди. Хусусан, пойтахт Нур-Султонда жамоат транспортлари фаолияти тикланиб, мамлакат бўйлаб ички рейсларни амалга оширишга рухсат берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!