Қозоғистонда коронавирус: Олмаота ва Нур-Султонда вазият жиддий

Қозоғистонда коронавирус: Олмаота ва Нур-Султонда вазият жиддий

Қозоғистонда сўнгги бир кун ичида 1544 та коронавирус инфекцияси аниқланди, вирус юқтирганларнинг умумий сони 86192 нафар етди, дея хабар беради чоршанба куни мамлакат идоралараро комиссияси.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусдан соғайган беморларнинг сони 56,6 мингдан ошади. Мамлакатда коронавирусдан 793 ўлим қайд этилган.

"Коронавирус инфекциясининг 1544 та янги ҳолати аниқланди, улардан 784 таси фаол ташувчилар, 760 таси аломатсиз ташувчилар", — дейилади комиссиянинг телеграм каналидаги баёнотида.

Энг кўп янги ҳолатлар Олмаота (271) ва Нур-Султонда (250) аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!