Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ карантин қоидалари кучайтирилди

Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ карантин қоидалари кучайтирилди

Маълум бўлишича, мамлакат бош вазири ўринбосари тиббий хизматни тўлиқ ва узлуксиз таъминлаш бўйича чоралар кўришни буюрган.

Бундан ташқари, Идоралараро комиссия мамлакатдаги кунлик касалланишнинг 65 фоизини ва кунлик ўлимнинг 55 фоизини ташкил этадиган Нур-Султон, Олмаота, Чимкент, Атирау, Қарағанда шаҳарларида карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилган. Қарорга кўра, эндиликда ушбу шаҳарларда қуйидаги чеклов чоралари 2021 йил 2 августдан кучга киради:

марказий давлат идоралари, ҳокимиятлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, «Ashyq» лойиҳасида қатнашадиган барча корхона ва ташкилотларни мустасно қилган ҳолатда, барча корхоналарнинг фаолиятини тўхтатиб турилади;
спорт, оилавий ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишни тақиқланади;
давлат идоралари, корхоналар, миллий компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг (сўнгги 3 ой ичида эмланганлар ва тикланганлар бундан мустасно) 80 фоизи масофадан ишлашга ўтказилади.
Аввалроқ Қозоғистон «Халқ» партияси ҳукуматга эшитиш мосламаси ва кўзойнак совға қилмоқчилиги айтилганди. Шунингдек, Қозоғистон аэропортларида йўловчилар учун янги қоидалар жорий қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!