Қозоғистонда "KIHE - 2022" халқаро кўргазмаси ўзи ишини бошлади

Қозоғистонда "KIHE - 2022" халқаро кўргазмаси ўзи ишини бошлади

Қозоғистонинг Олмаота шаҳридаги “Атакент” кўргазма марказида "27-Қозоғистон халқаро соғлиқни сақлаш кўргазмаси – KIHE 2022"нинг биринчи иш куни бошланди.

Ушбу тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов бошчилигида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Мазкур делегация таркибидан юртимизда фаолият юритаётган 15 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчи фармкомпаниялар вакиллари ҳамда Агентлик мутахассилари ўрин эгаллаган.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан кўргазмага ташриф буюрган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз 3 кун давомида "Made in Uzbekistan" бренди остида ўз маҳсулотларини намойиш қилишади.

Айтиш жоиз, Мамалакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан 2021 йил давомида Қозоғистон Республикасига 7,6 млн. долларлик дори воситалари ва тиббий буюмлар экспорт қилинган.

Бугун ўз ишини бошлаган кўргазмада Ўзбекистондан ташқари Беларус, Болгария, Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Хитой, Полша, Россия ва Чехиядан ташриф буюрган 170 дан ортиқ компания вакиллари ўз кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этишади.

Шунингдек кўргазма доирасида тиббиёт соҳаси вакиллари учун конференциялар, семинарлар ва маҳорат дарслари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Қозоғистонда "KIHE - 2022" халқаро кўргазмаси ўзи ишини бошлади

Қозоғистонда "KIHE - 2022" халқаро кўргазмаси ўзи ишини бошлади

Қозоғистонда "KIHE - 2022" халқаро кўргазмаси ўзи ишини бошлади

Қозоғистонда "KIHE - 2022" халқаро кўргазмаси ўзи ишини бошлади

Қозоғистонда "KIHE - 2022" халқаро кўргазмаси ўзи ишини бошлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!