Қозоғистонда жиноий гуруҳ ушланди. Улар президентлик сайловлари куни тартибсизлик уюштиришни режалаштирган

Қозоғистонда жиноий гуруҳ ушланди. Улар президентлик сайловлари куни тартибсизлик уюштиришни режалаштирган

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси президентлик сайловлари куни тартибсизликлар уюштиришни режалаштирган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинганини маълум қилди.

“17 ноябрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси прокуратура кўмагида 20 ноябрь куни оммавий тартибсизликларни режалаштириш ва уюштириш билан шуғулланишни режалаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Махсус операция натижасида 7 киши қўлга олинди”, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 179-моддаси 2-қисми ва 272-моддаси 1-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Aшёвий далиллар қўлга олинганларнинг яшаш жойларидан топилган.

“Улар оммавий тартибсизликлар, давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг маъмурий биноларига, муҳим объектларга қурол ва ўт қўювчи аралашмалардан фойдаланган ҳолда ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўришган”, — дейилади Миллий хавфсизлик қўмитаси хабарида.

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари қурол-яроғ — Калашников автомати, Меркел милтиғи, иккита силлиқ ўқли милтиқ, ўқ-дорилар, молотов коктейли суюқлик бутилкалари, бензин қутилари, рациялар, шунингдек, жиҳозлар омборини жамлаган.

Гумонланувчилар ушланиб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Бошқа маълумотлар ошкор қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!