Қозоғистонда илк бор аёл киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди

Қозоғистонда илк бор аёл киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси республика тарихида илк бор аёл кишини мамлакат президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди, деб хабар берди РИА Новостига асосан Кун нашри.

Ак жол (Оқ йўл) партясидан парламент қуйи палатаси депутати Дания Еспаева 9 июнь куни давлат раҳбарлиги учун сайловларда кураш олиб боради.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси Қозоғистоннинг амалдаги раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев, ёзувчи Садибек Тугел ва Ғарбий Қозоғистон касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаси раиси Амангельди Таспиховни бўлажак президент сайловида иштирок этадиган номзодлар сифатида рўйхатга олганди.

Дания Еспаева 58 ёшда бўлиб, мутахассислиги иқтисодчи, узоқ йиллар банк тизимида ишлаган, 2016 йилдан қуйи палата депутати ҳисобланади.

20 март куни Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини топширганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!