Қозоғистонда икки боласи билан чўкиб кетган имомнинг жасади топилди

Қозоғистонда икки боласи билан чўкиб кетган имомнинг жасади топилди

Шарқий Қозоғистонда ўз боласини қутқармоқчи бўлиб сувга чўкиб кетган имомнинг жасади топилди, деб ёзади Tengrinews.

«Маҳаллий фуқаролар қутқарувчилар ва полиция ходимлари билан ҳамкорликда кеча (9 август куни) 1982 йилда туғилган эркакни топди. Фожиа вақтидан буён имом ва унинг икки ўғлининг жасадлари ҳар куни 50 га яқин маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан қидирилаётган эди. Чўкиб кетган боланинг жасади 1 август куни топилди. Ҳозирда 1999 йилда туғилган ўспириннинг танасини қидириш ишлари давом этмоқда», — дейилади Шарқий Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар департаменти хабарида.

Фожиа 29 июль куни Боран қишлоғида Кара Ертис дарёсида юз берган. Маҳаллий имомнинг саккиз ёшли ўғли белгиланмаган жойда чўмилган. Кучли оқим сабабли бола назоратни йўқотган ва оқа бошлаган. Унга ёрдам бериш учун 36 ёшли отаси ўзини сувга отган. У билан бирга, укасини қутқариш учун имомнинг 19 ёшли яна бир ўғли сувга тушган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!