Қозоғистонда ҳам яна бир тармоқ блокланди

Қозоғистонда ҳам яна бир тармоқ блокланди

Қозоғистон Aхборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги LinkedIn томонидан алоқа тўғрисидаги қонун талаблари бузилгани сабабли уни блоклашга қарор қилганини эълон қилди деб хабар берди Tengrinews

Текширув давомида ижтимоий тармоқда онлайн казино рекламалари, ҳақиқий одамлар номидан сохта аккаунтлар яратилаётганлиги аниқланди. Бу нафақат Қозоғистон қонунларини, балки LinkedIn’нинг қоидаларини ҳам бузади, дея таъкидлади вазирлик.

Расмийлар тармоқ маъмуриятига қоидабузарликларни бартараф этиш талаби билан хабарнома юборилди, аммо LinkedIn томонидан бунга муносабат билдирилмади. Вазирликнинг қўшимча қилишича, агар қоидабузарликлар бартараф этилса, ижтимоий тармоққа кириш тикланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!