Қозоғистонда давлат хизматчиларига совға бериш қатъий тақиқланди

Қозоғистонда давлат хизматчиларига совға бериш қатъий тақиқланди

Қозоғистонда давлат хизматчиларига совға бериш бутунлай тақиқланди. Мамлакатда бунга доир янги қонун қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат тезкор-қидирув фаолиятини ёки судгача тергов олиб борувчи мансабдор шахсларнинг баъзи хатти-ҳаракатларига қатъий жавобгарлик ўрнатишни назарда тутади.

Қонунга кўра, давлат хизматчилари томонидан қилган хатти-ҳаракатлари учун совғалар, моддий мукофотлар олиш бутунлай тақиқланди.

Шунингдек, Қонунда бир ташкилотда қариндошларнинг биргаликдаги фаолияти, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумот бериш, коррупцияга қарши хизмат ходимлари учун уй-жой тўловлари каби масалалар ечими ҳам ўз аксини топган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!