Қозоғистонда даҳшатли жиноят содир этган шифокорлар узоқ муддатга қамалди

Қозоғистонда даҳшатли жиноят содир этган шифокорлар узоқ муддатга қамалди

Қозоғистоннинг Aтирау вилояти жиноятлараро суди вилоят перинатал маркази шифокорларини тирик гўдакни музлаткич камерасига қўйгани учун узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шифокорларнинг бу иши туфайли гўдак вафот этганди.

Суд матбуот хизмати хабарига кўра, перинатал марказнинг собиқ бош шифокори Куаниш Нисанбаев 18 йилга, акушер-гинеколог Aсқар Қайирcан 16 йилга, акушер-ҳамшира Жамила Қулбатирова 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Нисанбаев, шунингдек, ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора беришга уринишда айбдор деб топилди.

Марказнинг яна иккита шифокори Дарига Джумабоева ва Руслан Нурмахамбетов жиноят тўғрисида хабар бермаганликда айбдор деб топилди.

Чақалоқ билан боғлиқ фожиа 2019 йил сентябрь ойида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, шифокорлар янги туғилган чақалоқни ўлик деб ҳисоблаб, музлаткич камерасига қўйишган. Кейинчалик шифокорлар гўдакда ҳаёт аломатлари борлигини пайқашган бўлса-да, ҳужжатларни қайта расмийлаштиришга ҳафсала қилишмади ва чақалоқни ўликхонада қолдиришди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари воқеа ҳақида тасодифан - коррупцияда гумон қилинган Aтирау вилояти перинатал маркази бош шифокори (Нисанбаев) нинг телефонини тинглаш пайтида билиб олишди.

Туғруқдаги аёлнинг қариндошларининг сўзларига кўра, уларга воқеа тўғрисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари хабар беришган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!