Қозоғистонда Chevrolet яна сотувлар бўйича етакчига айланди

Қозоғистонда Chevrolet яна сотувлар бўйича етакчига айланди

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида қозоғистонликлар 97,7 минг дона енгил ва тижорат автомобилларини харид қилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда Қозоғистон автобизнес уюшмаси матбуот хизмати.

Савдоларнинг асосий қисми Chevrolet'га тўғри келди — 27,6 минг (+10,7%), Hyundai иккинчи ўринда — 22,4 минг (+15,4%), Kia кучли учликни ёпди — 11,1 минг (+41,8%) Ўтган ойда 9,8 мингта янги автомобиль ва 865 та тижорат автомобиллари (+4,9%) сотилган. Қозоғистон автобизнес уюшмасининг қайд этишича, октябрь ойида қаторасига саккизинчи ойда Чевролет етакчилик қилмоқда — 3,1 минг (+22,2%),

Hyundai — 2 минг (+22,1%) ва Kia — 1,4 минг (+63,5%). Бундан ташқари, ўтган ой Chevrolet Cobalt қозоғистонликлар томонидан сотиб олинган энг машҳур автомобиль модели бўлди – 2,1 минг, Hyundai Tucson – 976 ва Chevrolet Nexia – 729 та.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!