Қозоғистонда Биринчи президент куни нишонланди (видео)

Қозоғистонда Биринчи президент куни нишонланди (видео)

1 декабр, Қозоғистонда Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев куни нишонланади.

Анъанага кўра, Қозоғистонда бу кун дам олиш куни ҳисобланади. Биринчи Президент куни 2012 йилда нишонлана бошланган. 2011 йил 10 декабрь куни Қозоғистон Республикаси парламенти Сенатининг ялпи мажлисида "Қозоғистон Республикасидаги байрамлар тўғрисида" ги "Қозоғистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" ги қонун қабул қилинди.

1991 йил 1 декабрь - биринчи халқ сайловлари натижасида Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ССР президенти лавозимига қайта сайланди. 2019 йил 20 мартда Назарбоев Хавфсизлик Кенгаши раиси, "Нур Отан" партияси раиси ва Қозоғистон Конституцион Кенгаши аъзоси лавозимларини сақлаб қолган ҳолда президентликдан истеъфога чиқди. Биринчи Президент куни Қозоғистонда 2012 йилдан бери нишонланиб келинмоқда. Ушбу кун - 1 декабр - дам олиш куни, чунки бу йил ушбу сана якшанба куни, душанба куни эса дам олиш куни ҳисобланади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!