Қозоғистонда 8-қаватда осилиб қолган 3 яшар қизалоқ қутқарилди

Қозоғистонда 8-қаватда осилиб қолган 3 яшар қизалоқ қутқарилди

Ҳодиса Қозоғистон пойтахтидаги “Камол 2” турар-жой мажмуасида содир бўлди. 8-қаватдаги балкон панжасида осилиб қолган 3 ёшли қизалоқни пастдаги қаватда яшовчи қўшниси қутқариб қолди.

ФВВ департаменти қаҳрамоннинг исмини эълон қилди - бу 37 ёшли Собит Шонтакбоев. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, болани қутқариб қолди.

SputnikKZ мухбирлари 37 ёшли қаҳрамон Собит Шонтакбоев билан боғланишди.

Қизалоқни қутқарган эркак ўзи кўп болали ота, у икки ҳафта олдин Қозоғистон пойтахтига иш излаб келган экан. Оиласи эса Қизилўрдада қолди.

Эрталаб соат 10 да ишга чиққан вақтда ҳовлида одамлар бақираётганини эшитиб қолади. 8- қаватда осилган болани кўриб, ёрдамга шошилади.

Унинг сўзларига кўра, қизча тахминан 10-15 дақиқа осилиб турди.

Бугун мукофотлаш учун уни ФВВ департаментига таклиф қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!