Қозоғистонда 19 ёшли қизни ваҳшийларча ўлдиришди (+18)

Қозоғистонда 19 ёшли қизни ваҳшийларча ўлдиришди (+18)

Қозоғистонда, Олмаотада 19 ёшли қизни даҳшатли тарзда ўлдиришди. Aяжан Эдилова университетда ўқиган, гўзаллик салонида ярим кун ишлаган ва кийим-кечак дизайнерига айланишни орзу қилган.

«Настоящее время»нинг ёзишича, 19 март куни қиз ишдан кетган, аммо ётоқхонага келмаган. Унинг севгилиси биринчи бўлиб излай бошлади. У Aяжаннинг қариндошларига хабар берган ва улар полицияга мурожаат қилишган.

Қизнинг қариндошлари қиз минган такси ҳайдовчисини топдилар, видеокамералардаги ёзувларни текширдилар.

Aяжан кетган манзилни билиб, қариндошлари полицияга хабар беришди ва ўзлари у ерга боришди. Қиз охирги марта бўлган уйда эса даҳшатли манзара зоҳир эди. Маълум бўлишича, полиция Aяжаннинг жасадини топган: у ваҳшийларча ўлдирилган ва кейин қисмларга ажратилган.

“Полиция ходимлари квартирага киргандан сўнг, қизнинг жасади бўлакларга бўлинган ҳолда топилган. Гумон қилинувчининг кўрсатмаларидан, у жиноий изларни яшириш учун жасадни қисмларга ажратгани аниқланди. У баъзи тана қисмларини ахлат қутиларига яширишга улгурган. Ушбу қолдиқлар топилган ва қўшимча суд экспертизаси тайинланган», - дейди Олмаота полиция бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Рустам Aбдраҳманов.

Aммо полиция ўша куни кечқурун марҳумнинг қариндошларига қиз аллақачон ўлганлиги тўғрисида хабар бермади. Улар қиз квартирада эмаслигини, эртага бўлимга келиш кераклигини айтишди. Қариндошлар қотиллик ҳақида фақат эртаси куни оммавий ахборот воситаларидан билиб олишди. Қотиллик тафсилотлари бутун мамлакатни ҳайратга солди.

Полиция маълумотларига кўра, гумондор 28 ёшда, Туркистон вилоятида туғилган, олий тиббий маълумотга эга, Олмаотада квартирани ижарага олган. Энди у касалхонада қаттиқ қўриқлов остида.

Ўлдирилган аёлнинг қариндошлари Aяжан унинг биринчи қурбони эмаслигидан қўрқишади ва қизни квартирага алдаган деб ўйлашади. Гумон қилинган қотилга келсак, улар эркак учун ўлим жазосини талаб қилмоқдалар, аммо қотил руҳий хаста деб топилиши ҳам мумкин, бу эса қотилга жавобгарликдан қочиш имкониятини беради. Aяжаннинг қариндошлари аллақачон Қозоғистон Президентига мурожаат ёзиб, ундан ушбу жиноятга эътибор беришни сўрашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!