Қозоғистонда 18 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани маълум бўлди

Қозоғистонда 18 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани маълум бўлди

2022 йил 19 январь куни Нур-Султон шаҳри Есил тумани миграция полицияси идорасида ҳужжатсиз ушланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот келиб тушди.

Ушбу маълумотга кўра, Есил тумани миграция полицияси идорасига бориб, 18 нафар Ўзбекистон фуқаролар билан учрашилди. Фуқароларнинг паспорти борлиги аммо, вақтинчалик рўйхатга туриш муддати тугаганлиги ва ишлаш учун рухсатномаси йўқлиги маълум бўлди.

Фуқароларга Қозоғистон қонунларини бузмаслик, ўрнатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш борасида ҳуқуқий тушунча берилди.

Шунингдек, фуқаролар Қозоғистонга танишлари орқали келиб, қурилишда ишлаётганини маълум қилди. Уларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан амалга оширилаётган пилот лойиҳа мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Учрашувда Есил тумани миграция полицияси томонидан биринчи марта Қозоғистонга келган фуқароларга огоҳлантириш, икки ёки кўп марта келганларга жарима ёзилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!