Қозоғистонда 15 киши алкоголдан заҳарланиб вафот этди

Қозоғистонда 15 киши алкоголдан заҳарланиб вафот этди

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларнинг қалбаки алкогол маҳсулотларидан заҳарланиши ҳолатларини текширмоқда.

Маълумотларга кўра, беш литрли пластик идишларда бўлган сунъий ичимликларни сотиб олиш ва истеъмол қилишдан сўнг, 3 ва 4 июль кунлари мамлакатнинг икки минтақасида 15 киши ҳалок бўлган.

Қалбаки маҳсулот тайёрлаш ва сотишда гумон қилинган уч киши ушланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фуқароларни шубҳали ишлаб чиқарилган спиртли ичимликларни харид қилмасликка чақирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!