Қозоғистонда 11 нафар ўзбекистонлик иштирокида фожиа юз берди

Қозоғистонда 11 нафар ўзбекистонлик иштирокида фожиа юз берди

Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 29 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 18:15 да «Самара—Чимкент» трассасининг 896-км.да 3 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида. Автомобилларнинг иккитасида 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик М.А. вафот этди.

Садафхон Аҳматалиевна Юнусова ва Ойбек Хотамжон ўғли Мўминжонов жароҳат олган ва Ақтўбе вилояти Хромтау туманидаги касалхонага жойлаштирилган. Олинган маълумотларга биноан уларнинг соғликлари ҳолати барқарор.

8 нафар ўзбекистонлик айни пайтда Хромтау шаҳридаги «Шерхан» кемпингида бўлиб турибди. ЙТҲ бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда Ақтўбе вилояти Хромтау туманининг тегишли органлари билан тезкор алоқа ўрнатилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда эслатиб ўтадики, Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-29-277-71-17.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!