Қозоғистон ярим йил ичида лоукостер ташкил қилмоқчи. Ўзбекистонда бундай масалани 2018 йил охиригача ёпиш режалаштирилган эди

Қозоғистон ярим йил ичида лоукостер ташкил қилмоқчи. Ўзбекистонда бундай масалани 2018 йил охиригача ёпиш режалаштирилган эди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев лоукост-компания яратишни топширди. «Эйр Астана» режаларига кўра, ушбу компания май ойидаёқ ишлашни бошлайди, деб ёзади Spot.

Инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазир Женис Касимбекнинг сўзларига кўра, компанияни яратиш ҳақидаги қарор аллақачон «Эйр Астана» компанияси директорлар кенгашида қабул қилинган.

Касимбекнинг таъкидлашича, бу «нормал амалиёт», чунки «барча йирик авиакомпаниялар тегишли бюджет бўлинмаларига эга».

«Биз ‘Эйр Асатана’ компанияни ярим йил ичида яратишини режалаштирмоқдамиз. Келаси йил компания 8 тача янги кемаларни сотиб олади, ва бу кемаларнинг бир қисми янги авиакомпанияга ўтади», — дея қўшиб қўйди у.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, нархларнинг анча тушиши кутилмоқда. Бугунги кунда Остона—Олмаота йўналишида ўртача нарх 32—34 минг тенге, чипталар 16—18 мингга арзонлашиши мумкин.

Бунга транспортда ўтириш жойлари кўпроқ, ўриндиқлар орасидаги масофа кичикроқ бўлиши, юклар алоҳида ташилиши ҳисобига эришилади.

Аввалроқ 2018 йил охиригача Ўзбекистонда миллий лоукостер ташкил этилиши, унда, масалан, Тошкентдан Москвага учиш нархи тахминан 100 доллар бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

Кейинроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унда 2018 йил 1 майгача Вазирлар Маҳкамасига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларни пасайтирилган тарифларда ташувчи камбюджетли авиакомпания (лоукостер) ташкил этиш тўғрисида таклифларни киритиш назарда тутилган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!