Қозоғистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади

Қозоғистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади

Қозоғистон июнь ойи бошидан буён Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади, дея хабар қилди Қозоғистон Энергетика вазирлиги.

"Gazeta.uz"нинг ёзишича, 17 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонга 145 млн кВт⋅с етказиб берилди. Икки мамлакат ўртасидаги келишувга кўра, йил давомида Ўзбекистонга 1 млрд кВт⋅с дан ортиқ электр энергияси экспорт қилинади.

Қозоғистон электр энергияси станцияларининг модернизация ва реконструкция қилиниши, кенгайтирилиши натижасида олинган электр қувватлари профицити шарофати билан электр энергияси экспорт қилинмоқда, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!