Қозоғистон ўсимлик ёғи экспортини чеклади

Қозоғистон ўсимлик ёғи экспортини чеклади

Қозоғистон Республикаси ҳудудидан кунгабоқар ёғини олиб чиқишга чекловлар жорий этилди, деб хабар бермоқда Тенгринеwс.кз мамлакат Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Маълум қилинишича, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирининг 2022 йил 17 июндаги «Қозоғистон ҳудудидан айрим товарларни олиб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги буйруғи билан мамлакатдан кунгабоқар ёғини экспорт қилиш бўйича квоталар жорий этилган. У 2022 йил 18 июндан 31 августгача амал қилади.

Нархларни барқарорлаштириш ва ташқи бозорларда талаб ортиб бораётганлиги сабабли бозорда танқисликнинг олдини олиш мақсадида кунгабоқар ёғи экспортига миқдорий чекловлар жорий этилди», — дейилади қўмита хабарида.

Қарорга мувофиқ, кунгабоқар ёғини Қозоғистон ҳудудидан экспорт қилиш мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агросаноат комплексида давлат назорати қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилган фитосанитария сертификати мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.

Илгари кунгабоқар ёғи экспортига киритилган чекловлар 2021 йил 15 декабрдан 2022 йил 1 июнгача амалда эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (3 )

    Special
    Donya yog'i zo'r edi
    Т.Т.Т
    Ўзбекистонда кунгабоқар
    ёғини нархи яна кўтарилар эканда.
    UZ
    Ичиб қўйишибди