Қозоғистон-Туркия рейслари қайта тикланиши мумкин 

Қозоғистон-Туркия рейслари қайта тикланиши мумкин 

Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги рейслар келаси ойнинг учинчи ўн кунлигида қайта тикланиши мумкин. Қозоғистоннинг Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов ва Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Адил Караисмаилоглу телефон орқали ушбу масалани муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Томонлар икки мамлакатнинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлигининг жорий йилнинг биринчи чораги якунларини чиқарди. Темир йўл транспортида юк ташиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга ўсиб, 239 минг тоннани ташкил этди. Автомобиль транспорти соҳасида 42 фоизга ўсиб, 65,2 тоннани ташкил этди. Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича транзит ташиш ҳажми икки бараварга кўпайиб, 7,4 минг контейнерга етди.

Шунингдек, вазирлар ҳар икки мамлакатда эпидемиологик вазият яхшиланиши ва барча санитария талаблари ва йўловчилар учун қулай шароитлар яратилиши шарти билан ушбу йилнинг июнь ойининг учинчи ўн кунлигида парвозларни қайта тиклаш имкониятларини муҳокама қилишди», - дейилади вазирлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!