Қозоғистон президентлигига аёл киши номзоди қўйилди

Қозоғистон президентлигига аёл киши номзоди қўйилди

Қозоғистондаги Ак-Жол партияси Дания Еспаевани президентликка номзод сифаида илгари сурди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Дания Еспаева Қозоғистон президентлигига биринчи аёл номзод бўлди. Еспаева 1961 йилда Оқтўбе вилоятида туғилган. 1982 йилда Олма-Ота ҳисоб-кредит техникумини 1993 йилда Давлат бошқарув Академиясини битирган. Мутахассислиги иқтисодчи.

Дания Еспаева асосий иш фаолиятини банкларда ўтказшган умумий ҳисобда 34 йил, ундан 17 йил бошқарувчи лавозимларида.

Еспаева Курмет ордени ва Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллиги давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Бугунги кунда Дания Еспаева Казкоммерцбанк нинг Оқтўбе филиали бошқарувчиси лавозимида ишлайди. Жамоат ишларида ва хайр-эҳсон акцияларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Оилавий аҳволи ажрашган, 2 та фарзанди бор, ёши 58да.

Manba: sof. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!