Қозоғистон пойтахти Туркистонга кўчириладими?

Қозоғистон пойтахти Туркистонга кўчириладими?

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев республика пойтахтининг Нур-Султондан Туркистонга кўчирилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар бермоқда.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг гўёки Туркистонга кўчирилганлиги тўғрисида маълумотлар пайдо бўлганди.

"Йўқ, бу ишни амалга ошириш учун сабаб йўқ", деди Назарбоев.

Унинг таъкидлашича, Туркистон узоқ тарихга эга шаҳар, аммо ҳукумат Нур-Султонни ривожлантиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!