Қозоғистон поездларида энди аёллар учун алоҳида вагонлар бўлади

Қозоғистон поездларида энди аёллар учун алоҳида вагонлар бўлади

«Қозоғистон темир йўли» миллий компанияси 10 октябрдан эътиборан аёллар вагонлари учун чипталарни сотишни бошлади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинган.

Компания “Алмати – Манғистау” ва “Алмати-1 – Ускемен” йўловчи поездларида биттадан купе вагонларни аёллар учун ажратди. Aгар поезд чиптасини рўйхатдан ўтказиш вақтида «ЖН« белгиси бўлса, бу бутун вагон фақат аёл йўловчилар учун мўлжалланган деганидир. Шунинг учун эркаклар поезд чиптаси сотиб олишда эътиборлироқ бўлиши керак. 7 ёшгача бўлган ўғил болаларнинг аёл ҳамроҳ билан бирга аёллар вагонида сафар қилишига рухсат этилади.

“Aгар аёл йўловчилардан бу хизматга талаб бўлса, компания Қозоғистон ичидаги йўналишлар доирасини кенгайтиришга ва ўз мижозларидан таклифларни олишга тайёр”, – дейилади компанияда баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!