Қозоғистон парламентига сайловлар санаси маълум бўлди

Қозоғистон парламентига сайловлар санаси маълум бўлди

Қозоғистон парламенти мажлиси (қуйи палатаси)га сайловлар 2021 йил 10 январда бўлиб ўтади. Тегишли фармон республика президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан имзоланди.

«Бугун мен парламент мажлиси  депутатлари сайловини белгилаш ҳақида фармон имзоладим. Марказий сайлов комиссияси қарори билан барча даражадаги маслихатлар депутатлари сайловлари белгиланди. Бўлғуси сайловлар конституциявий муддатларда 2021 йилнинг 10 январида бўлиб ўтади», — деди Тўқаев қозоғистонликларга йўллаган мурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда парламент мухолифати институти жорий этилган, унга, хусусан, битта сессия давомида камида бир марта парламент эшитувларини ўтказишга ташаббускорлик қилиш, шунингдек, битта сессия мобайнида камида икки марта ҳукумат соати кун тартибини белгилаш ҳуқуқи берилади. Партия рўйхатларида биринчи марта аёллар ва ёшлар учун 30 фоизли квота пайдо бўлган.

Бундан ташқари, маслихатлар — маҳаллий вакиллик органларига бўлғуси сайловлар биринчи марта партия рўйхатлари бўйича бўлиб ўтади. Қозоғистон етакчиси фуқароларни фаол фуқаролик позициясини намоён этиб, бўлажак сайловларда овоз беришга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!