Қозоғистон парламенти хорижликлар устидан назоратни кучайтиришни таклиф қилди. Бу ташаббус билан Сенат депутати Бибигул Жексенбай чиқди.
Депутат келтирган статистик маълумотларга кўра, 2024 йилда қонунларни бузган чет эл фуқаролари сони сезиларли даражада ошган.
“Биргина жорий йилнинг ўзида 82 мингдан ортиқ муҳожир маъмурий жавобгарликка тортилди, қарийб 1,2 минг иш берувчи чет эл меҳнатидан ноқонуний фойдаланган. Сохта ҳужжатлардан фойдаланиш ва мигрантларнинг «резина» квартираларда рўйхатга олиниши алоҳида ташвиш уйғотади”, — деди у.
Сенаторнинг фикрича, Қозоғистон чет эл фуқароларининг ҳаракатланиши устидан назоратни кучайтириши, меҳнат муҳожирларини қонунийлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва ноқонуний миграция ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишни ташкил қилганларга нисбатан жазо чораларини кучайтириши керак.
📊Жорий йилнинг май ойи маълумотларига кўра, Қозоғистонга ишлаш учун энг кўп хорижликлар Хитойдан келган бўлса, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Туркия.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.
Россия Ил-76 самолёти ҳалокатида қурбон бўлганларнинг жасадларини Украинага топширди. Бу ҳақда РИА Новости россиялик омбудсмен Татьяна Москальковага асосланиб хабар берди.
Қўшма Штатларнинг сайланган президенти АҚШ ва Шимолий Атлантика альянсининг бошқа аъзолари ўртасидаги мудофаа харажатларидаги фарқни "адолатсиз" деб атади.