Қозоғистон муфтийси президентга совға берди

A A A
Қозоғистон муфтийси президентга совға берди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Науризбай Тағанулини қабул қилди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Муфтий мамлакат раҳбарига Мусулмонлар идорасининг асосий фаолиятлари ва режалари, идора амалга ошираётган хайриялар, пандемия шароитида Рамазоннинг ўтиши ҳақида сўзлаб, пойтахт Нур-Султонда Ислом академияси қурилиши бошлангани тўғрисида маълумот берди.

Қосим-Жўмарт Тоқаев мусулмонларни Рамазон билан табриклади ва улардан глобал пандемия пайтидаги чекловларга тушуниш билан ёндашишларини сўради. Президент эпидемиологик вазият тез орада яхшиланишига ва масжидлар тўлиқ очилишига ишонч билдирди.

Муфтий Науризбай Тағанули Қозоғистон президентига яқинда нашрдан чиққан саккиз жилдлик, қозоқча ва русча “Тафсирлар сайланма”сини совға қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!